Хом гапга пишиқ жавоб: Туғилмаса, қандай чалади!
Мусиқадан таълим олаётган бир қиз машҳур бастакор Франц Листдан сўрайди:
– Айтинг-чи, ҳурматли маэстро! Одамлар ҳақиқий пианиночи бўлиб туғилиш керак дейишяпти, шу гап тўғрими?
– Тўппа-тўғри! – жавоб қилади маэстро. – Ахир одам туғилмаса, қандай қилиб пианино чалади?