Таъзия
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти жамоаси «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мудири Муҳаммадамин Насриевга падари бузруквори Холиддин отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.