Янгиликлар

Алишер Усмоновнинг ҳолдинги Россияда коронавирусга қарши курашга 2 млрд рубль ажратади

Чоп этилди Aprel 7, 2020 Алишер Усмоновнинг ҳолдинги Россияда коронавирусга қарши курашга 2 млрд рубль ажратадиda fikr bildirishni o'chirish

USM холдинги акциядорлари Россия ҳудудига янги коронавирус инфекцияси олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб эҳтиёжлари учун 2 млрд рубль ажратишга қарор қилди.

Алишер Усмонов, Владимир Скоч, Фарҳод Моширий ва Иван Стрешинский ҳолдингнинг асосий акциядорлари ҳисобланади.
Маблағлар штаб фаолиятининг устувор йўналишларида фойдаланиш учун беғараз тақдим этилади.

Молиялаштириш биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва кўнгиллилар учун ҳимоя воситалари, уларнинг транспорт билан таъминланиши, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва коронавирусдан зарарланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни даволаш ишларида банд бўлганларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилиши режалаштирилган.

Сўнгги ҳафталар давомида ҳолдинг акциядор бўлган корхона ва компаниянинг ресурси ва кучи коронавирусга қарши курашишга йўналтирилмоқда.

USM – металлургия ва тоғ-кон қазиб чиқариш, телекоммуникация, технология а интернет соҳасидаги активларга эгалик қилади ва уларни бошқаради. «Металлоинвест», «Мегафон», Байкальская горная компания, Mail.ru Group гуруҳ активлари қаторига киради.

zamin.uz