Янгиликлар

СТАТИСТИКА: Ўтган 3 ойда қайси касалликларда ўлим ҳолати кўпроқ кузатилди?

Чоп этилди Aprel 8, 2020 СТАТИСТИКА: Ўтган 3 ойда қайси касалликларда ўлим ҳолати кўпроқ кузатилди?da fikr bildirishni o'chirish

Интернетдаги баъзи ресурсларда касалликни орттирган, ундан вафот этган ва тузалаётганлар статистикаси реал вақт тартибида қайт қилиб борилмоқда.
Дунё бўйича кенг тарқалаётган коронавирус Covid-19 юқумли касаллиги оқибатида ўлим ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда.
Шу вақтгача ўлим ҳолатлари бўйича кўрсаткич АҚШ, Испания ва Италия давлатларида устунлик қилмоқда. Бу борада коронавирус инфекцияси бошланган Хитой Халқ Республикаси эса Германия ва Франциядан сўнг олтинчи ўринда бормоқда.
Шунингдек, worldometers.info манзилида реал вақт тартибида дунёдаги ўлим ҳолатлари статистикасини ҳам кузатиш мумкин.
Унда келтирилган маълумотларга кўра, бугун дунё аҳолисини ўлимга олиб келаётган йирик 10 та сабаблар қуйидагилардан иборат.
74.795  коронавирус
69.602  шамоллаш
140.584  малярия
153.696  ўз жонига қасд қилиш
193.479  йўл транспорти ҳодисаси
240.950  Орттирилган иммунитет танқислиги
358.471  алкоголь ичимликлар
 
716.498  чекиш
1.177.141  саратон