Дунё янгиликлари

Ирландияда пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди»

Чоп этилди Aprel 23, 2020 Ирландияда пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди»da fikr bildirishni o'chirish

Ирландиянинг Эбб Вейл шаҳарчасидаги пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди». Ҳайвонларни Эндрю Томас исмли маҳаллий аҳолидан бири пайқаб қолган ва уларнинг суратини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирганган.

Ирландияда пандемия сабаб ёпилган «Макдоналдс»га қўйлар тўдаси «ташриф буюрди»

CNN телеканали билан суҳбатда Томас Эбб Вейл кўчаларида, одатда, қўй, баъзида от ёки сигирларни учратиш мумкинлигини, бироқ олдин ҳеч қачон «Макдоналдс» олдида уларни кўрмаганини айтган.

«Мен қўйларни кўриб қолдим ва суратга олиб, ‘Қўйлар Макдоналдс’ни тортиб олишди’ деган ҳазил изоҳ билан Facebook’даги саҳифамга жойлаштирдим», — дейди Эндрю.

Бу COVID-19 пандемияси вақтида содир бўлаётган биринчи ҳолат эмас. Кўплаб одамлар карантинда бўлганлиги сабаб ҳайвонлар олдинлари боришга қўрққан жойларига келишни бошлаган. Масалан, аввалроқ Аргентинадаги Мар-дел-Плат курорт шаҳри кўчаларида денгиз арслонлари пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.