Мақолалар

ТАН ВА РУҲ ШИФОСИ

Чоп этилди Dekabr 13, 2018 No Comments

Кўп касалликлар, жумладан, эрта қаришга асосий сабаб моддалар алмашинуви жараёнида жисмда заҳар ва чиқиндилар тўпланиб қолишидир.

Очлик эса танадаги барча ҳужайраларни янгилайди ва ёшартиради. Чириган заррачалар биринчи бўлиб танани тарк этади. Бунга мисол қилиб тирноқ, сочни келтириш мумкин. Очлик вақтида бу жараён анча тезлашади ва ҳаётий куч энди танадаги керак бўлмаган, чиқинди ҳолатига келиб қолган тўқималарни чиқариб юборишга сарфланади. Маълумотларга қараганда, рўзадор инсон бир кунда 360 грамм тўқима, ёғ, ўсмалар, балғам ва бошқа чиқиндилардан ҳалос бўлади. Овқат ҳазм қилиш жараёнида ҳамма ички аъзолар тўлиқ ишлай бошлайди. 9-10 метрлик ичакдан ўтаётган овқатни ҳазм қилишда жигар, талоқ, буйрак, тери ва кўплаб безлар иштирок этади. Қон томирларига шимилган керакли фегмент, углевод, оқсил ва витаминлар қатори заҳарли моддалар ҳам қўшилиб ўтади. Маълумки, қон ҳар 24 сонияда бутун танани айланиб чиқади. Демак, ҳужайраларга керакли озуқа моддалар билан заҳарловчи, емирувчи моддалар ҳам ўтиб туради. Танадан заҳарли моддаларни чиқариш учун тўрт ажратувчи: ичаклар, ўпка, буйрак ва тери бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам заҳарли моддалар танадан тўлиқ ҳолда чиқиб кетмайди. Аммо бош мия ва асаб тизими очлик ёрдамида сезиларли даражада даво топади. Кўп одамларда фикрлаш қобиляти кучаяди. Асаб тўқималаридаги зарарли зарралар чиқариб юборилади ва мия ҳужайралари тозаланган қон билан кўп миқдорда энергия ишлаб чиқаради. Барча ақлий қобилиятлар, хотира, ички ҳиссиёт очлик ёрдамида кучаяди.

Рўза тутиш ёрдамида инсонда кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билиш хусусиятлари яхшилинади. Фикри тиниқлашган одам учун энди салбий ҳислар ёт бўлиб кўринади. Очлик пайтида қизил қон таначалари 1 куб мл. қонда 2.5 миллионга ошади, гемоглабин миқдори 50 фоиздан 85 фоизгача кўтарилади ва сифати яхшиланади, оқ қон таначалари миқдори меъёрлашади. Рўза вавқтида узоқ вақт оч юрган инсоннинг мушаклари бироз кичраяди. Мушакларнинг қисқариши саломатликка зарар етказмайди. Юрак мушакларри бор йўғи 3 фоизга қисқаради, барча аъзолар иши енгиллашади, ошқозон ва ичаклар дам олади. Рўза пайтидаги баъзи ноқулайликлар бўлиши танадаги заҳарли қолдиқлар билан боғлиқ. Ҳаётий қувват ушбу заҳарларни ажратиш аъзолари орқали ювиб ташлаши билан инсон ўзини яхши ҳис қила бошлайди. Рўза тутганда оғиз бемаза бўлиши, оғиздан ёқимсиз ҳид келиши кузатилади, томир уриши тезлашади ёки секинлашади. Бош айланиши, сўлак тўпланиши, томоқ қуриши ва ҳатто бироз шамоллаш ҳам кузатилиши мумкин. Буларнинг бирортасидан ташвишланиш керак эмас, чунки булар ички аъзолардаги тозаланиш жараёнларидир.

Сезги аъзоларини назорат қилиш учун хитойликлар баъзи чора тадбирларни қўллашни таклиф қилганлар: қувват буйракда жамланиши учун қулоқни барча ёмон сўзлардан, бақир-чақириқдан сақлаш, жигарда қувват сақланиши учун кўзни барча ёқимсиз ва ёмон нарсаларга қарашдан тийиш, юракда қувват жамланиши учун ёмон ҳидлардан сақланиш ва ниҳоят талоқда қувват йиғилиши учун ҳис-ҳаяжондан сақланиши лозим бўлади.

 

Фазлиддин Носиров,

Ҳидоят журналидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan