Карантинда контрактини тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди
ОТМи раҳбарияти битирувчи курс талабаларига контракт пулларини тўлаш керак, демоқда. Агар тўланмаса, талаба якуний назоратларга киритилмайди ва унга битирганлик тўғрисидаги диплом берилмайди, деб эшитдим. Шу тўғрими? Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов жавоб берди.
“Карантин даврида ўқув йили учун тўлов-контракт пулларини тўлиқ тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди. Бу битирувчи курс талабаларига ҳам тааллуқли.
Ҳар бир олий таълим муассасаси ўзининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, контаркт тўлови муддатини мустақил узайтириш ваколатига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тўловларни тўлиқ амалга оширмаган битирувчи курс талабалари шартли равишда, истисно тариқасида, якуний назоратларга киритилиши мумкин.
Лекин уларга ўқув йили учун белгиланган тўловни тўлиқ амалга оширганларидан сўнг олий таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги тегишли диплом берилади”, дейди Мажидов.