Масжидул Ҳаромда махсус “стерилизация дарвозаси” ўрнатилди
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Масжидул Ҳаромнинг Қирол Абдулазиз дарвозасига махсус усукуна ўрнатилди.
“Стерилизация дарвозаси” деб ҳам аталаётган мазкур ускуна антисептик спрей ёрдамида одамларни стерилизация қилади, тепловизор камералари олти метр узоқликдан тана ҳароратини ўлчай олади. “Ақлли экран” эса бир вақтнинг ўзида 25 кишининг тана ҳароратини қайд этиши мумкин.
The Guardian нашрининг ёзишича, бундай ускунани Масжидул Ҳаромнинг бошқа дарвозалари олдига ҳам ўрнатиш режалаштирилган.