
Буюк Британияда биринчи ҳижобли мусулмон судья!
“St. Mary’s Chambers” адвокатлик компанияси хабарига кўра, судя Рафия Аршад Буюк Британиядаги ҳижоб кийган биринчи мусулмон судья бўлди.
Рафия – ҳуқуқий хизмат кўрсатадиган юридик фирманинг аъзоси.
Яқинда у Мидланд округида ўша минтақа прокурори сифатида иш бошлайди.
Бундан ташқари, Рафия Аршад Ислом қонунлари ва хусусан исломий оила ҳуқуқи масалалари бўйича мутахассис.