Дунё янгиликлари

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 140 мингга яқинлашди

Чоп этилди May 25, 2020 Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 140 мингга яқинлашдиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг сони 137 902 нафарга етди. Бир кун аввал касалланганларнинг умумий сони 125 101 нафарни, ундан олдин эса 118 447 нафарни ташкил қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда 76475 киши касалликдан даволанмоқда. 57414 нафар бемор тузалган, 4013 нафар одам эса касалликдан вафот этган.

Ҳиндистонда эпидемиядан энг кўп зарар кўрган ҳудуд мамлакат марказидаги Махараштра штати бўлиб турибди, бу ерда 47 190 та касалланиш ҳолати кузатилган. Иккинчи ўринда Тамилнад штати, 3-ўринда Ҳиндистоннинг энг ғарбий штати Гужорот бормоқда.

Аввал Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги 25 мартдан бери амалда бўлиб турган “ўзини яккалаш” режимини 31 майгача узайтирган ва штатларга коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг сонига қараб ҳудудларни “қизил”, “тўқ сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратиш бўйича топшириқ берганди.

“Яшил” ва “тўқ сариқ” ҳудудларда такси ва жамоат транспортининг ҳаракатланишига рухсат берилади, заводлар ва алоҳида дўконлар очилади. Ҳукумат ички ва халқаро авиақатновларга қўйилган тақиқни узайтирган.

Шунингдек, изоляция режими даврида мактаблар, университетлар, меҳмонхоналар, катта савдо марказлари ва ресторанлар фаолияти вақтинча тўхтатилган. Оммавий тадбирлар, хусусан, диний маросимлар ўтказилиши тақиқланган. Спорт комплекслари ва стадионларни очишга рухсат берилган, бироқ томошабинларнинг киришига рухсат йўқ.

Мамлакатда соат 07:00 дан 19:00 оралиғида амал қилувчи комендантлик соати ҳам узайтирилган.