Ахлоқсизликдан сақланиш
Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу ҳадисларига яна мурожаат қиламиз:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- ” يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ “. (رواه مسلم)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки у кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир...”, дедилар.
Жаноб Сарвари оламнинг ҳадисларини ҳар сафар ўқиганимизда, олам-олам маъно ва мазмун чиқади. Мазкур ҳадисда, “кўзнинг тийилиши” ва “фаржнинг поклиги” дея ахлоқий жиҳати ҳам баён қилинган. Демак, уйланиш ва турмушга чиқишдаги ҳикматлар кишининг ахлоқига ҳам сайқал беради.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 20000 сўм