Интернет луғати – Router
Router (Маршрутизатор) – белгиланган сўнгги манзилга бориш учун сервердан серверга ўтиш пакетларини оптималлаштиришни таъминловчи қурилма. Маълумот мижоздан серверга бориш ва орқага қайтиш учун кўп маршрутизаторлардан ўтади. Уларнинг ҳар бири пакетнинг номини текширади, унинг оптимал йўлини белгилайди ва уни ўтказиб юборади. Шу тариқа, роутерлар Интернетдаги ахборот оқимларини бошқариш воситаси ролини бажаради.