Дунё янгиликлари

Пандемия туфайли 1,2 миллиард бола таълим ололмаяпти, чунки…

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Пандемия туфайли 1,2 миллиард бола таълим ололмаяпти, чунки…da fikr bildirishni o'chirish

ЮНИСEФ маълумотига кўра, коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича тахминан 1,2 миллиард бола таълим ололмаяпти. Пандемия пайтида 127 мамлакатда ёпилган мактабларнинг 72 фоизи онлайн таълимни йўлга қўйган, бироқ болаларнинг ҳаммаси ҳам интернетга уланиш имкониятига эга эмас.

«Коронавирус пандемиясидан аввал ҳам таълимда инқироз бор эди, ҳозир эса бу инқироз янада чуқурлашди. Мактаблар ёпилган ҳозирги даврда болаларнинг таълимни давом эттира олиш учун технология ва материаллардан фойдаланиш имконияти ниҳоятда оқсаган», – дейди ЮНИСEФ вакили Роберт Женкинс.

Камбағал давлатларда телевидение орқали олиб борилаётган таълимдан ҳам ҳамма фойдалана олмайди. Масалан, Чаддаги қишлоқ жойларида фақатгина 100 хонадондан биттасида телевизор бор. Қашшоқ оилаларнинг уйида эса телевизор тугул электр ҳам йўқ. Лесото, Кирибати, Судан, Гамбия, Гвинея-Бисау ва Мавританияда энг қашшоқ хонадонлар орасида электрга уланганлар 10 фоизга ҳам етмайди.