Дунё янгиликлари

Японияда ҳаво исиб кетгани учун ниқобларни ечиш таклиф этилмоқда

Чоп этилди Iyun 6, 2020 Японияда ҳаво исиб кетгани учун ниқобларни ечиш таклиф этилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Япония атроф-муҳит вазирлиги мутахассислари ёз кириб, ҳаво исиб кетаётгани учун кўчада ниқобни ечиб юришни таклиф этмоқда. Шарт шуки, ниқобларни одамлар орасида етарлича масофа сақланган ҳолда ечиш мумкин, дейилади NHK телеканали берган хабарда.
Жума куни Японияда салқин об-ҳаво ҳақиқий ёз жазирамасига айланиб кетди. Куннинг ўртасига келмай туриб Гифу префектурасида ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилди, Фукусимада бу кўрсаткич 31, Токиода эса 29,7 даражага чиқди. Хабарда айтилишича, кун давомида ҳаво ҳарорати ўртача 34 даражага чиқиши мумкин.
Шу сабабли, вазирлик мутахассислари ниқобда кучайтирилган жисмоний ҳаракатлар қилмасликни, тез-тез сув ичишни, шунингдек, ташқарида ниқобни ечиб юришни тавсия қилмоқда. Шу билан бирга, мутахассислар кўчада ниқобни ечганда одамлар орасида етарлича масофа сақланиши кераклигини ҳам таъкидлашмоқда.