Хом гапга пишиқ жавоб: БАЛЬЗАК ВА УСТА
Бир сафар Бальзакникига уйини таъмирлаган уста келиб, иш ҳақини талаб қилди. Бальзак унга сариқ чақаси ҳам йўқлигини айтиб, бошқа сафар келишини илтимос қилди. Устанинг жаҳли чиқиб бақира бошлади:
– Ҳар доим сизникига пул сўраб келганимда ё сиз уйда бўлмайсиз ё пулингиз бўлмайди.
Бунга жавобан Бальзак:
– Бунинг нимасига тушунмайсиз! Ахир пулим бўлганида, уйда ўтирармидим, – деди.