Тожикистон: ниқоб тақмаган жазоланади
Тожикистонда бундан буён «ниқоб тақиб юриш» ва ижтимоий масофа сақлаш режимига риоя қилмаганларга нисбатан жазо чоралари қўлланиши мумкинлиги эълон қилинди.
«Азия Плюс» нашри ёзишича, коронавирусга қарши кураш бўйича Республика штабида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакат Бош вазири Кохир Расулзода шу ҳақда баёнот берди.
Минтақалар аҳолиси пойтахтга фақат ўта зарур бўлган ҳоллардагина келишлари мумкин. Барча фуқаролар вазият барқарорлашгунга қадар тўй ва аза маросимларига меҳмонларни таклиф этмасликка чақирилмоқда.
Минтақалар аҳолиси пойтахтга фақат ўта зарур бўлган ҳоллардагина келишлари мумкин. Барча фуқаролар вазият барқарорлашгунга қадар тўй ва аза маросимларига меҳмонларни таклиф этмасликка чақирилмоқда.
Яқиндагина Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жалолиддин Абдуллозода республика коронавируснинг энг юқори нуқтасидан ўтиб олганини билдирганди.
Мамлакатда коронавирус тарқалиши суръати пасайганлиги ҳақидаги расмий маълумотлар эълон қилиниши натижасида аҳоли хотиржамликка берила бошлади: одамлар кўчаларда сайр қилишмоқда, тиббий ниқоб тақишмаяпти, оралиқ масофа сақланмаяпти. Ҳар ҳолда, Душанбе шаҳрида олиб борилган кузатувлар шундай хулоа чиқаришга асос бўла олади.