Мақолалар

Қуръон берилган, лекин имон берилмаган кишининг мисоли

Чоп этилди Iyun 8, 2020 Қуръон берилган, лекин имон берилмаган кишининг мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: “Сизларга Қуръон берилган, лекин имон берилмаган киши, имон берилган-у, Қуръон берилмаган киши, Қуръон ва имон берилган киши ҳамда Қуръон ҳам, имон ҳам берилмаган киши ҳақида сўзлаб бераман. Имон берилган-у, Қуръон берилмаган киши таъми ширин, аммо ҳидсиз мева мисоли. Қуръон берилган, лекин имон берилмаган киши эса хушбўй ҳидли, лекин таъми аччиқ мева мисоли. Қуръон ва имон берилган киши таъми ҳам, ҳиди ҳам ёқимли утружжа меваси каби. Қуръон ҳам, имон ҳам берилмаган киши ҳанзала меваси каби: таъми ҳам ёқимсиз, ҳиди ҳам бадбўй”.

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 18000 сўм