ОРТИҚЧА ОДАМ
Бузургмеҳрдан сўрашибди:
– Инсон учун энг зарур нарса нима?
– Туғма зеҳн.
– Туғма зеҳн бўлмаса-чи?
– Одоб ва илм ўргансин.
– Ўрганолмаса-чи?
– Молу давлат орттирсин – бойлик ҳам кишининг кўп айбларини бекитади.
– Бу нарса қўлидан келмаса-чи?
– Хушмуомала бўлсин – бу ҳам одамнинг зийнати.
– Эплолмаса-чи?
– Бунақа тирикликдан ўлим афзал: ҳам одамлар ундан қутулади, ҳам ўзи ўзидан қутулади…
«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан