Беш вақт намознинг мисоли
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинади: “Уйларингиз ёнидан сой оқиб ўтса, Сизлардан бирингиз ўша сойда ҳар куни беш марта чўмилса, нима дейсизлар? Баданида кир қоладими? Улар дедилар: “Йўқ”. Шунда дедиларки: “Мана бу беш вақт намознинг мисоли, у билан Аллоҳ таоло гуноҳларни кетказади”.

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм