Пазандалик

Бақлажондан енгил ҳазм бўлувчи ва мазали таом

Чоп этилди Iyun 19, 2020 Бақлажондан енгил ҳазм бўлувчи ва мазали таомda fikr bildirishni o'chirish

Қайлали бақлажонни гўшт ёки товуқли таом ёнига гарнир сифатида қўшиб истеъмол қилишингиз мумкин.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Бақлажон — 500 гр
  • Туз, мурч таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи таъбга кўра
  • Пиёз —2 дона
  • Помидор — 200 гр
  • Олма cиркаси — 2 чой қошиқ
  • Шакар — 1 ош қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

  • Бақлажонларни думалоқ шаклда тўғранг, тузланг, мурч сепинг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада бақлажонларни тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
  • Пиёзни ўртача қалинликда тўғраб, алоҳида товада қовуриб олинг.
  • Помидорга cирка, туз, шакар ва мурч қўшиб аралаштиринг.
  • Чуқурроқ идишга бақлажон ва пиёзни солиб, устидан помидорли аралашмани қўшинг.
  • 15 дақиқа давомида димланг.
  • Пишганидан кейин совитиб кейин дастурхонга тортинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!