Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Чоп этилди Iyun 21, 2020 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошдиda fikr bildirishni o'chirish

2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6216 (+63) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 1907 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими