Дунё янгиликлари

Туркияда илк бор ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинланди

Чоп этилди Iyun 21, 2020 Туркияда илк бор ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинландиda fikr bildirishni o'chirish

уркияда муҳим воқеа содир бўлди – мамлакатда ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинланди.

Туркия Судялар ва Прокурорлар Кенгаши Туба Эрсўзни Коня вилоятидаги Бейшеҳир туманининг бош прокурори этиб тайинлади, деб хабар бермоқда IslamNewsсо.

Ҳижоб кийган мусулмон аёлнинг юқори лавозимга тайинланиши 4626 суд ва прокуратура лавозимларига таъсир қилувчи кенг кўламли кадрлар алмашинуви доирасида амалга оширилди.

Туба Эрсўз мамлакатнинг биринчи рўмолдаги бош прокурорига айланди ва кенг жамоатчилик орасида унинг ҳаёти ва кимлиги қизғин муҳокам қилина бошланди. Ҳақиқатдан ҳам, Туба Эрсўз ким?

Бунгача Назилли шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритган Туба Эрсўз Коня бош прокурори этиб тайинланди. У шундайқилиб рўмолдаги дастлабги Бош прокурорга айланди. Бироқ, лавозимга тастиқлангунча ва ундан кейин ҳам Туба хоним ҳақидаги асосий маълумотлар очиқланмаяпти. Унинг ёши, иш фаолияти ва бошқа маълумотлар кузатувчилар учун сирлигича қолмоқда.

aniq.uz