Ҳадис ва суннат орасидаги фарқ
Ҳадис ва суннат икковининг бири иккинчисидан буткул жудо эмас, яъни икковида қарама-қаршилик нисбати йўқ, илло, икковининг орасида тенглик нисбати ҳам йўқ, балки ҳадис ва суннатда важҳ жиҳатидан қаралишига кўра, умум ва хусус нисбати бордир. Қаерда мана шу нисбат топилса, уларда иккита нарса алоҳида-алоҳида бўлиши мумкин ва гоҳида жамланиши ҳам мумкин. Масалан, оқ билан жонивор орасида мана шу нисбат бордир, шунинг учунки гоҳида иккови жамланади, гоҳида эса иккови бошқа-бошқа бўлади. Оқ кийим оқдир, лекин жонивор эмасдир. Қорамол жонивордир, лекин оқ эмасдир ва оқ мол эса, ҳам оқдир, ҳам жонивордир. Ҳадис ва суннат ўртасида ҳам мана шунга ўхшаш нисбат бор.
Гоҳида ҳадис бошқа бўлади, у суннат бўлмайди ва гоҳида суннат бошқа бўлади, у ҳадис бўлмайди. Гоҳида иккови жамланади, шунда у ҳадис ҳам, суннат ҳам бўлади.
Усмонхон АЛИМОВнинг
«Суннат ва ҳадис» китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 12000 сўм