Французча гратен рецепти
Гратенни картошкадан ҳам тайёрласа бўлади.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Сув — 1 л
- Гулкарам — 2 дона
- Қаймоқ — 200 мл
- Пишлоқ — 200 гр
- Сариёғ— 50 гр
- Саримсоқ пиёз
- Туз, мурч
Тайёрланиш жараёни:
- Гулкарамни бир хил катталикдаги бўлакларга бўлинг.
- Сувга туз солиб, оловга қўйинг.
- Сув қайнаб чиққач, гулкарамни солинг ва 10 дақиқа давомида қайнатинг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг ва ярмини сметана билан аралаштиринг, саримсоқ пиёз, ёнғоқ қўшинг.
- Гулкарамни сувдан олинг ва сариёғ билан аралаштиринг.
- Устидан қаймоқли аралашмани қуйинг.
- Гулкарамларни 200 даража қизиган печга, 10 дақиқага қўйинг.
- 10 дақиқадан кейин печдан олинг ва пишлоқнинг қолган қисмини устига сепиб, яна 5 дақиқага қўйинг.
Таом тайёр, ёқимли иштаҳа!
Узум уз!