Дунё янгиликлари

Қозоғистон. Ҳалол стандартлари жорий этилади

Чоп этилди Iyul 3, 2020 Қозоғистон. Ҳалол стандартлари жорий этиладиda fikr bildirishni o'chirish

Июл ойидан бошлаб Қозоғистонда ҳалоллик бўйича бешта миллий стандарт жорий этилди. Янги стандартларда “пакет тамойили” мавжуд, яъни ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришда улар бир вақтнинг ўзида қўлланилиши керак. Бу ҳақда Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир мамлакатда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларга нисбатан ўз талаблари мавжуд.

“Илгари, Совет Иттифоқи даврида биз ушбу талабларни қисқача ГОСТ деб атардик, энди улар “СТ РК” ёки миллий стандарт деб номланади. Ушбу стандартлар қанчалик қаттиқ бўлса, товарлар ва хизматлар сифати шунчалик юқори бўлади», – дея таъкидлади Султонов.

Турли соҳаларда замонавий стандартларни жорий этган Қозоғистон ривожланган мамлакатларнинг аналогларига асосланади.

“Масалан, биз Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом давлатлари стандартлари ва метрологияси институти, МС стандартлари (Малайзия), CODEX ALIMENTARIUS комиссиясининг тавсиялари ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ҳалол стандартларни ишлаб чиқдик. Бу жуда муҳим”, деб таъкидлади вазир.

Унинг таъкидлашича, кўплаб компаниялар мусулмонлар орасида ўзининг маркетинг жозибасини ошириш мақсадида маҳсулот номига “ҳалол” сўзидан фойдаланишмоқда.

“Ҳалол маҳсулотлар бизнинг мамлакатимизда жуда машҳур. Айтайлик, кўпинча ҳалол маҳсулотлар “ҳалол” бренди остида сотилади. Демак, сиз аниқ ишлаб чиқилган қоидага амал қилишингиз керак”, деди Б.Султонов.

Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ҳайвонлар ва қушларни фақат қўлда сўйиш усули қўлланилади. Ҳайвонларни ва қушларни сўйиш ислом қонунларига мувофиқ амалга оширилади. Бу  мувофиқликни нафақат маълум кўникма ва малакаларга эга, балки диний бирлашманинг рухсатнома ҳужжати бўлган ходимлар назорат қилади.