Мақолалар

Паноҳ тилаш дуолари

Чоп этилди Iyul 6, 2020 Паноҳ тилаш дуолариda fikr bildirishni o'chirish

Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирор банда ҳар тонг ва тунда: “Бисмиллаҳиллазий ла язурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул ъалийм”, деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бера олмайди», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, мени чаён чақиб олди”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар кеч кирганида: “Аъузу бикалимаатиллаҳит тааммати мин шарри ма холақ” десанг, иншоаллоҳ, сенга бирор нарса зарар бермайди”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У зот яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман”.

“Мўминалар” журналининг 2020 йил, 2-сонидан