Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш бошланди

Чоп этилди Iyul 6, 2020 Ўзбекистонда коронавирусга қарши дори ишлаб чиқариш бошландиda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Nobel Pharmsanoat” компанияси “Ковипир” номи остида фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлади.

Ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг “Toyama Chemical” компаниясига тегишли ҳисобланади. РНК сақловчи вирус (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқа)ларга қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасини коронавирусга қарши ижобий таьсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўлланила бошланган. Шу ойнинг ўзидаёқ Хитойнинг “Zhejiang Hisun Pharmaceutical” компанияси уни “Фавилавир” савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлаган.

Россияда эса май ойидан “ХимРар” ва РФПИ ҳамкорлигида коронавируснинг кўпайиш механизмини блоклаш хусусиятига эга “Авифавир” дори воситаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.