Ўрик шарбати
Ўрик қоқи минерал ва витаминларга жуда бой. Ўрик қоқи таркибидаги темир, каротин, фосфор, магний, В5 витамини юрак ва буйрак, эндикринологик хасталиклар учун жуда фойдали ҳисобланади.
Ўрик шарбатини харид қилиб ичгандан уйда тайёрлаганингиз маъқул. Илгари замонда ўрик шарбати кеч куздан то баҳоргача ичилган. Яна совчиликка борилганда келин томоннинг ҳовлисида ўрик дарахти бор йуқлигини текширишган экан. Чунки ўрик шарбати иммунитетни кучайтириб танага қувват берган. Ўрик шарбати болаларга тайёрлаб ичирилса, ич қотишининг олдини олади.
Тайёрлаш: 200 гр. ўрик қоқи ювилиб 1 литр сувда қайнатилади. Шакар солиш шарт эмас, ўзи мазали бўлади.
Юрагим бақувват бўлсин, десангиз тунда 6 7 дона ўрик қоқини қайнаган 1 коса сувда ивитинг. Тонгда шу сувни ичсангиз жуда фойдалидир.