Уй шароитида товуқли шаурма тайёрлаймиз
Ушбу таомни тайёрлаш учун кўп вақт керак эмас.
Керакли маҳсулотлар:
- помидор — 1 дона;
- петрушка;
- сметана — 2 ош қошиқ;
- саримсоқпиёз — 2 дона;
- таъбга кўра кетчуп;
- таъбга кўра майонез;
- лаваш хамири — 4 дона;
- товуқ филеси — 200 гр;
- каром — 100 гр;
- бодринг — 2 дона;
- булғори қалампири — 1 дона;
- таъбга кўра туз;
- сирка — ярим чой қошиқ;
- таъбга кўра ўсимлик ёғи;
- сабзи — 100 гр;
- таъбга кўра кўкатлар;
- пиёз — 1 дона;
- таъбга кўра шакар;
- таъбга кўра зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
- Биринчи бўлиб соус тайёрлаб олинг. Бунинг учун сметана, петрушка, саримсопиёз, туз, мурч қўшинг.
- Товуқ филесини қайнатиб олинг, ўсимлик ёғи ва саримсоқпиёз билан қўшиб қовуриб олинг.
- Пиёзни майдаланг, туз, шакар ва сирка қўшиб аралаштиринг.
- Сабзавотларни тўғранг. Хамирни очинг, устига соус ва сабзавотларни солинг.
- Товуқ филесини ҳам солинг.
- Эҳтиёткорлик билан хамирни ўранг ва ўсимлик ёғида номига қовуриб олинг.
- Таъбга қараб майонез, кетчуп қўшишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!