Мақолалар

Такбири ташриқ ва унга оид ҳукмлар

Чоп этилди Iyul 30, 2020 Такбири ташриқ ва унга оид ҳукмларda fikr bildirishni o'chirish

Зулҳижжанинг тўққизинчи тонги, яъни бомдодидан то ўн учинчи кунининг охири – аср намозигача, ҳар бир фарз намозидан кейин “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд”, деб такбири ташриқ айтилади.

Уни айтиш эркагу аёлларга вожиб, бошқа бир қавлга кўра, аёлларга мустаҳаб ҳисобланади. Такбири ташриқни баланд овоз билан айтиш вожибдир, суннат деган қавллар ҳам бор. Аммо аёллар паст овозда айтишади.

Такбири ташриқни ҳар фарз намозидан кейин бир марта айтиш вожибдир. Шунда мазкур беш кун (9-13) мобайнида жами йигирма уч марта бўлади. Уни намознинг саломини бериш биланоқ айтиш керак бўлади. Агар уни саломдан кейин айтишни унутиб қўйган бўлса, модомики, ўрнидан туриб кетмаган ёки бировга гапирмаган бўлса, айтади. Аммо ўрнидан турган ёки бировга гапирган ё бирор дунё ишини қилган бўлса, такбири ташриқни айтиш соқит бўлади.

Шунингдек, жума ва ҳайит намозларидан кейин ҳам такбири ташриқ айтилади. Витр, нафл ва қазо ҳамда жаноза намозлардан кейин такбири ташриқ айтилмайди.

Қишлоқ аҳолиси, мусофир ҳамда жамоатсиз ёлғиз намоз ўқийдиган кишилар ҳам такбири ташриқни айтишади.

Агар ташриқ кунларидаги бирорта намоз ўқилмай ўтказиб юбориладиган бўлса, модомики, қазоси шу кунларда ўқилар экан, унинг кетидан такбири ташриқни ҳам айтиши лозим бўлади. Агар қазолар бошқа кунларга қолдириладиган бўлса, уларнинг сўнгидан такбири ташриқ айтилмайди.

Жамоат намозига кечикиб қўшилган (масбуқ) намозхон  ҳам намозини тамомига етказгач, такбири ташриқни овоз чиқариб айтади.

Абу Али Ашъарийнинг шу номли мақоласидан

Азизбек Холназаров таржимаси