Дунё янгиликлари

АҚШнинг бош инфекционисти коронавирус устидан ғалаба қозониш шартини айтди

Чоп этилди Iyul 30, 2020 АҚШнинг бош инфекционисти коронавирус устидан ғалаба қозониш шартини айтдиda fikr bildirishni o'chirish

Америкалик инфекционист, АҚШда коронавирусга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳ бош эксперти доктор Энтони Фаучи коронавирус тарқалишини тўхтатиш йўлларини айтди. Бу ҳақда «The Mirror» хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, одамлар ниқоб тақишни ўрганса, камида икки метрлик ижтимоий масофа сақлаш қоидасига амал қилса, шунингдек, тинмай қўлларини ювиб юрса, коронавирус устидан ғалаба қозониш мумкин. Бундан ташқари, шифокор ресторан ва кафеларга бориш одатидан вақтинча воз кечиш керак деб ҳисоблайди.

Оқ уй маслаҳатчиси ҳисобланмиш Фаучи инфекцияга қарши курашиш масаласида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бир неча бор музокараларга киришган. Унинг айтишича, мамлакатда касалликнинг тарқалишига июль ўрталарида чеклов қоидаларининг юмшатилиши сабаб бўлган.