Дунё янгиликлари

Киевда энг катта масжид қурилади

Чоп этилди Iyul 30, 2020 Киевда энг катта масжид қуриладиda fikr bildirishni o'chirish

Киевнинг марказида мамлакатдаги энг катта масжидни қуришга қарор қилинди ва унинг қурилишига Туркия ҳам кўмак беради, деди Туркиянинг Украинадаги элчиси Яғмур Аҳмет Гулдере.

“Украинада кўплаб мусулмонлар, жумладан қрим татарлари истиқомат қилади. Биздан Киевда масжид қуриш учун Украина ва унинг мусулмон жамоасига ҳамкорлик ва ёрдам сўрашди”, деди элчи “Интерфакс” билан суҳбатда.

Дипломат ер масаласи “кўп жиҳатдан ҳал қилинганини”, бинонинг дизайни муҳокама қилинаётганини ва бинонинг шаҳар марказида қурилиши режалаштирилганини айтди.

“Киев жуда гўзал манзарага эга, бу жуда гўзал шаҳар ва мен бу лойиҳа Киев гўзаллигига, унинг бой кўринишини ўзига хос, бетакрор жило билан тўлдиришига аминман” деди Гулдере.