Аёллар

“Қуръонни сизда кўрдим”

Чоп этилди Iyul 30, 2020 “Қуръонни сизда кўрдим”da fikr bildirishni o'chirish

Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисидан хабар олгани чиқди ва унинг тўшакда ётганини кўрди. Салом-аликдан сўнг:

– Қўшни, келинг, сизга Қуръони каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, – деди.

Насроний аёл:

– Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, – деди.

Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.

– Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, – деди насроний аёл.

Муслима:

– Ҳозир, бироз кутинг, таом келтираман, – деди.

Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:

– Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? – деб яна сўради. Насрония кўзларидан миннатдорлик ёшларини тўкиб:

– Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, – деди.