Ўзбекистон янгиликлари

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Чоп этилди Avgust 2, 2020 ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Шамсуддинхон Бобохонов”  нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси Тошкент шаҳридаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом хатиби Исмоилжон Муҳаммад Содиқнинг бувилари вафот этгани муносабати билан таъзия изҳор этади.
Халқимизга кўплаб олиму уламолар силсиласини етказиб берган қутлуғ хонадоннинг бекаси, шайх Исмоил Махдум ибн Сотти Охунд Намангонийнинг завжаи мутоҳҳаралари, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қайноналари Саодатхон ҳожия ая табаррук ёшда, улуғ айём кунида, ташриқ кунларида фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло табаррук онахонимизни Ўзининг шомил раҳматига, чексиз мағфиратига олсин, қабрларини мунаввар айлаб, охиратларини обод қилсин, Фирдавс жаннатига дохил қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.