Мақолалар

Солиҳларга Тубо бўлсин

Чоп этилди Avgust 14, 2020 Солиҳларга Тубо бўлсинda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: «Бир куни Абу Сулаймон Доронийнинг ҳузурида эдим. Ҳансираб нафас олаётган эдим, у: «Сен Қиёмат куни бундан сўраласан. Агар олдин қилган гуноҳларинг учун қайғураётган бўлсанг, сенга Тубо (Жаннат) бўлсин. Лекин бу ҳансирашинг дунё ёки шаҳват сабабли бўлса, ҳолингга вой», деди».

Намозимни қайтадан ўқиб олай

Маъруф Кархий бир имомнинг орқасида намоз ўқиди. Намоз тугагач, имом Маъруф Кархийга: «Нима тирикчилик қиласиз?» деб сўради. Маъруф Кархий: «Тўхтаб тур, намозимни қайтадан ўқиб олай», деди. Имом бунинг сабабини сўраган эди, «Ризқига шак қилган одам Холиқи борасида ҳам шак қилади», деди.

Изоҳ: Имом бу кишидан «Ризқинг қаердан келиб туради?» деган маънода савол бергани учун уни ризқнинг қаердан келишини билмайдиган, ризқига шак қиладиган одам деб атамоқдалар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz