Мақолалар

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васфлари мисоли

Чоп этилди Sentabr 17, 2020 Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг васфлари мисолиda fikr bildirishni o'chirish

Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос муборак шакл-шамойиллари авсоф, яъни у зотнинг сифатлари дейилади.

Масалан: Ҳазрат Анас розияллоҳу анҳу дейди: “Жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам на кўп узун қоматли ва на паст қадли, балки ўрта бўйли, қоматлари ниҳоятда мавзун бир зот эдилар. Ранглари на ниҳоятда оқ ва на тўқ буғдойранг эди, балки оқ қизиллик ичирилган, малоҳатли, ўн тўрт кечалик ой каби нурли эди. Муборак сочлари на ниҳоятда буралган ва ғоятда ёзилган эди, балки ўрта бир ҳолда ўзларига ярашган эди”.

Ҳазрат Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу тоғалари Ҳинд ибн Абу Ҳоладан ривоят қилиб айтади:
“Муборак тишлари майда ва ялтираб турган эди. Олдинги тишлари бир­биридан алоҳида кўринар эди”.

Ҳазрат ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

“Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олди тарафларидаги тишларидан иккиси ниҳоятда ялтираб турар эди. Қачон сўз қилсалар, тишларининг ораларидан нур каби бир нарса чиқиб намоён бўлар эди”.

Ҳазрат Жобир розияллоҳу анҳудан бу ривоят ҳам бордирки, дебдирлар: “Мен ойдин бир
Усмонхон Алимов 23 кечада жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдимки, баданларида қизил либос жовраси бор эди. Мен гоҳо жаноб Расулуллоҳга
боқар эдим, гоҳо ойга боқар эдим. Боқа­боқа шу натижага етдимки, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳуснда, жамолда ва нурда ойдан зиёда ва ортиқдирлар”.

Бу сифатларнинг ҳаммаси ҳадисдир.

Усмонхон АЛИМОВНИНГ “Суннат ва ҳадис” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 13800 сўм