Мақолалар

Қабристондаги дарахт ва ўсимликлар ҳукми

Чоп этилди Sentabr 17, 2020 Қабристондаги дарахт ва ўсимликлар ҳукмиda fikr bildirishni o'chirish

Қабристонда ўсган дарахт ва мевалардан фойдаланиш, у ердаги ўт-ўланларни ўриб, ҳайвонларга бериш ёки ҳайвонларни қабристонда ўтлатиш мумкин эмас[1]. Ҳаттоки баъзи уламолар қуриган шохлардан ҳам фойдаланишни макруҳ санаганлар. Шунингдек, қабр устидаги майсаларни, қуримаган бўлса, ўриш макруҳ. Чунки майсалар қуригунича маййит ҳақига тасбеҳ айтиб туради. Буни юқорида ўргандик.

Аммо қабристонни ободонлаштириш ҳаражатлари учун ажратилган ерлар бўлса, яъни у ерларга маййит дафн қилинмаган бўлса, улардан фойдаланишса, уламолар наздида, жоиз. Шарти шуки, экилган дарахт қабрларга яқин бўлмаслиги ва унинг илдизи қабрга етиб бормаслиги керак.

Пўлатхон КАТТАЕВнинг “Исломда жаноза” китобидан

[1] Ибн Нужайм. “Баҳрур-роиқ шарҳу канзил-дақоиқ”. Байрут: “Дорул-кутубил-илмия”. 1991, 134-бет.