Дунё янгиликлари

Коронавирусга қарши бурунга сепиладиган спрей яратилди

Чоп этилди Sentabr 30, 2020 Коронавирусга қарши бурунга сепиладиган спрей яратилдиda fikr bildirishni o'chirish

Австралиянинг Ena Respiratory компанияси коронавируснинг нафас йўлларида тарқалишини олдини олувчи бурун спрейи яратди.

Олимлар сассиқўзан (хорка) ларда тажрибалар ўтказишди. Натижалар шуни кўрсатдики, INNA-051 бурун ва томоқдаги вирус репликациясини 96 фоизга сусайтириб, юқтириш хавфини камайтиради ва юқиш эҳтимолини пасайтиради.

“Биз спрейнинг қанчалик самарали эканлигидан ҳайратда қолдик. Унинг жониворларнинг табиий иммунитетини ошириб, вирусни тезда йўқ қилинишини кўрдик”, – дейди Ena Respiratory бошқарувчи директори доктор Кристоф Демезон.

INNA-051 спрейи, дастлаб шамоллаш ва гриппдан ҳимояланиш учун ишлаб чиқилган эди, аммо унинг самарадорлиги тўғрисида аниқ далиллар бўлмаганлиги сабабли тасдиқланмаган.

Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у астма билан касалланган одамларда томоқ ҳужайраларининг вирусга қарши таъсирини тезлаштиради ва сичқонларда, одамларда шамоллашни келтириб чиқарадиган риновируслардан қарши узоқ муддатли ҳимоя қилади.

Ena Respiratory компаниясининг таъкидлашича, компания муваффақиятли тадқиқотлар ва меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш шарти билан INAA-051’ни одамларда тўрт ойдан камроқ вақт ичида синовдан ўтказишга тайёр бўлади.

“Бизнинг дори воситасимиз билан вирусга дучор бўлган одамлар вирусни тезда йўқ қилишади ва даволаш касаллик енгил аломатлардан у ёғига ўтмаслигини таъминлайди. Бу, айниқса, жамиятнинг заиф аъзолари учун тўғри келади”, – дейди Демезон.