Онлайн обуна Прайс-лист
Hidoyat.uz

Hidoyat.uz

“Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи

Саватча
Танланган
Кириш
Меню
  • Бош саҳифа
    • Раҳбарият
    • Китоблар бўлими
    • Журналлар бўлими
    • Газета бўлими
    • Биз билан боғланиш
  • Мақолалар
  • Янгиликлар
    • Маҳаллий янгиликлар
    • Дунё янгиликлари
  • Кутубхона
  • Савол-жавоблар
  • Жамият
    • Оила
    • Аёллар
    • Болалар
    • Гўзаллик
    • Пазандалик
    • Саломатлик
  • Онлайн харид
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Аудио
    • Инфографика

Учрашув

Асосий саҳифа Медия Видео Учрашув
Видео

Учрашув

Чоп этилди Sentabr 30, 2020 Учрашувda fikr bildirishni o'chirish

https://www.instagram.com/tv/CFujEH0hR8J/?utm_source=ig_web_copy_link

Post menyusi

Коронавирусга қарши бурунга сепиладиган спрей яратилди
Ҳаж сафари учун йиғган маблағига маҳалладошларига трансформатор олиб берган сурхондарёлик ҳожи онага «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди
Электрон кутубхона QR-Code

МАҚОЛАЛАР

  • Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар. Абулқосим Заҳровий: Инъекция – уколнинг ихтирочиси кимлигини биласизми?

    исмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга …

    18.01.2021
  • Албатта, охират дунёдан яхшироқдир

    «Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан. Ва (ўз зулмати билан атрофни) …

    17.01.2021
  • Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг тупуклари билан ярадорнинг тузалиши

    Ҳабиб ибн Абдураҳмон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Ҳубайб Бадр куни …

    17.01.2021
  • Оқ сочнинг қорага айланиши ва тупук билан тилнинг тугуни очилгани

    Башир ибн Ақраба Жуҳаний (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Уҳуд жангида …

    17.01.2021
  • Зиммамиздаги масъулият

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Эркак ўз аҳлига …

    17.01.2021
  • 70 минг фаришта сизни дуо қилади

    Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи …

    16.01.2021
Барча мақолалар

САВОЛИМ БОР

Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, намоз ўқиётган одамнинг олдидан кесиб ўтиб бўлмайди деб ўқиган эдим. Бир одам узоқдан кесиб ўтса бўлади деди. Шу тўғрими?

Агар намозхонни саждага қараб турган ҳолатида олдидан ўтаётган кишини кўзи илғамайдиган даражада узоқроқ жойдан ўтса бунинг зарари йўқ. Акс ҳолда унинг олдидан ўтиши жоиз эмас.

عَنْ أَبِي جُهَيْمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَيِ الْمُصَلِّي مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ. قَالَ أَبُو النَّضْرِ: لَا أَدْرِي قَالَ أَرْبَعِينَ يَوْمًا أَوْ شَهْرًا أَوْ سَنَةً. (رَوَاهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ)

Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида эди, (намозхоннинг) олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди», дедилар». Абу Назр (ҳадисни Бусрдан ривоят қилган ровий:) «Қирқ кун» дедими, ёки «ой», ё «йил»ми, билолмадим», деган» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган).

Намозхоннинг олдидан бирор кимса ўтиши хавфи бўлса намозини бошлашидан аввал олдига бирор тўсиқ қўйиб олиши керак бўлади. Буни шариатимизда сутра деб аталади. Девор, устун, найза, асо, бошқа бирор нарса сутра бўлиши мумкин. Ҳеч нарса топилмаса, битта чизиқ чизиб қўйилса ҳам бўлади. Мақсад, намозхоннинг олдидан бирор нарса ўтиб, кўнглини бузмасин, хусусан, шайтон васваса қилмасин.

Агар намозхоннинг олдидан бирор нарсанинг ўтиш эҳтимоли бўлмаса, намоз ўқилаётган жой йўл бўлмаса, сутра қўймай намоз ўқиса ҳам бўлади.

Агар сутра бўлмаса ёки ўтувчи намозхон билан сутрасининг орасидан ўтса, намозхон уни «Субҳаналлоҳ!» деб тасбеҳ айтиши ёки ишора қилиши билан қайтаради. Аёл кишилар эса ўнг қўлини чап қўлига уриб, қарсак каби овоз чиқариш ила қайтарадилар.

Сутранинг энига чегара белгиланмаган, аммо бўйи, яъни баландлиги энг ками бир зиро (яъни ≈46,2 см) бўлиши керак. Оёқ билан сутранинг оралиғи намозхон бемалол сажда қила оладиган миқдорда бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Мусофир киши намознинг суннатларини ўқийдими?

Мусофир киши суннатларни тўлиқ ўқийди. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бири бўлмиш Имом Сарахсийнинг “Ал-Мабсут” китобида шундай дейилади: “Сафар сабабли суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Сафарда фарз намозлар қаср қилиб (қисқартириб) ўқилади, лекин суннат ва нафл намозлар қаср қилинмайди. Уларни ўзи аслида неча ракаат бўлса, шунча ўқилади. Чунки, сафарда намозни қаср қилиб ўқиш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган ва у амр фақат фарз намозларига тегишлидир”.

Бу масала ҳақида “Бадоеъус-саноеъ” китобида шундай дейилган: “Сафарда суннат ва нафл намозларини қисқартириб ўқиш йўқ. Чунки, (фарз намозларини) қисқартириш Аллоҳ таолонинг амри билан бўлган. Суннат ва нафл намозлари ҳақида бундай амр йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

МАШИНА ЭШИКЛАРИДАГИ КАРНАЙЛАРДАН ҚУРЪОН ЭШИТИШ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карнайлар машинанинг эшикларига ўрнатилган бўлса, яъни, ён томонда бўлса, улардан Қуръон тиловатини эшитиш жоиз. Чунки бу ҳолатда Қуръоннинг қадрини пастга урадиган ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Ён томондаги карнайлардан қироат тинглаш билан ҳеч ким Қуръонни хорлашни ният қилмайди. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам амалларнинг ҳукми ниятларга боғлиқ эканини таъкидлаб айтадилар:

إنَّما الأعْمالُ بالنِّيَّاتِ

яъни: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир…” (Муттафақун алайҳ, Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). Фақат Қуръон ўқилаётганда уни тингламасдан бошқа ишлар билан машғул бўлинмаса бўлгани.

Бунинг устига динимизда Қуръонни фақат юқори томондан эшитинг, деган кўрсатма ҳам мавжуд эмас. Саволда зикр қилинган “фатво”да эса айтарли бирорта далил келтирилмаган. Ваҳоланки, узоқ йиллардан бери Каъбатуллоҳ масжиди ва бошқа масжидларнинг иккинчи қаватида туриб, пастда бўлган биринчи қаватдаги қироатни эшитилади. Уламолардан ҳеч ким ҳозиргача, қироат пастдан келяпти, деб буни инкор қилгани йўқ.

Маълумки, Қуръон ўқиш сингари уни тинглаш ҳам жуда савобли иш, агар юқоридаги каби фатволар билан бунинг йўли тўсилса, кўпчилик Қуръон ўрнига бошқа нарсаларни эшитади, булар эса катта эҳтимол билан бекорчи-лағв нарсалар ҳам бўлиши мумкин.

Дарҳақиқат, Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримизга берилган энг катта мўжизадир. Аллоҳ таоло билан банда ўртасида қанча фарқ бўлса, Қуръони карим ва одамларнинг сўзларида ҳам шунчалик фарқ бор. Ҳатто Қуръони каримни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас.

Қуръонни ҳурматлашдаги биринчи қадам унинг қироатига жим туриб қулоқ солишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” (Аъроф сураси 204-оят).
Иккинчи қадам эса Қуръони карим оятларини тадаббур ва тафаккур қилишдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:

وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ

яъни: “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси 17-оят).

Қуръонга ҳурматнинг ниҳояси унга амал қилишдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:

وَأَنْ لَوِ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ لَأَسْقَيْنَاهُمْ مَاءً غَدَقًا

яъни: “Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлур эдик” (Жин сураси 16-оят).

Мана Қуръонни қандай ҳурмат қилиш керак!
Қадимдан ота-боболаримиз Қуръони каримнинг ҳурматини жойига қўйиб келишган. Фиқҳ китобларимизда Қуръонга ва илм китобларига оёқ узатмаслик, Мусҳафи шарифни устига бошқа китоблар, ҳатто қалам ҳам қўйилмаслиги таъкидланади.

Биз ҳам бу одобларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин масалани қаттиқ олиб одамларга қийинчилик пайдо қилишни ёқламаймиз. Зеро, Қуръони каримга амал қилиш уни эшитишдан бошланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Витр намозида қунут дуоси ёдимдан чиқиб, саждага кетибман. Намозим бузиладими ёки саждаи саҳв қилсам намозим комил бўладими?

Намозингиз бузилмайди, намознинг охирида саждаи саҳв қилиш билан дуруст бўлиб кетади. Бу ҳақда “Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمِنْهَا الْقُنُوتُ ، فَإِذَا تَرَكَهُ يَجِبُ عَلَيْهِ السَّهْوُ ، وَتَرْكُهُ يَتَحَقَّقُ بِرَفْعِ رَأْسِهِ مِنْ الرُّكُوعِ

“Витрда қунут дуосини ўқиш намознинг вожибларидан бири. Уни тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилади. Рукудан бош кўтариши билан қунутни тарк қилган ҳисобланади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Саждаи саҳв қайси ҳолатларда ва қандай тартибда қилинади?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Саждаи саҳв қилиш вожиб амаллардан бўлиб, намоздаги маълум бир тартиб-қоида бузилган пайтда бажарилади. Саждаи саҳв билан, намозда қилинган хато тузатилган ҳисобланади.

Саждаи саҳв қилиш тартиби қуйидагича:
– Охирги қаъдада ташаҳҳуд ўқигандан кейин ўнг томонга салом берилади;

– сўнгра икки марта сажда қилинади;

– саждадан қайтиб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади;

– сўнгра икки тарафга салом бериб намоз тугатилади. Бу ҳақида қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинган:

عَنْ ثَوْبَانَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ “لِكُلِّ سَهْوٍ سَجْدَتَانِ بَعْدَ مَا يُسَلِّمُ” (رواه الإمام أبو داود والإمام ابن ماجة)

Савбон разияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир адашиш сабабли, салом бергандан кейин икки сажда бор”, дедилар. (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Саждаи саҳвни қуйидаги ҳолларда бажариш вожибдир:

– Агар намоз ичидаги фарзлардан бири ўз ўрнидан олдин бажарилса. Масалан, қироат қилмай рукуга кетиб, рукудан қайтиб қироат қилса;

– Бир фарз ўз ўрнидан кечиктирилса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ташаҳҳуддан сўнг учинчи ракатга турмай салавотни энг камида “Аллоҳумма солли ала Муҳаммад”гача ўқиса (аммо ундан оз бўлса саждаи саҳв лозим бўлмайди). Бу ерда намознинг фарзларидан бири учинчи ракатнинг қиёми кечиктирилган ҳисобланади.

– Бир фарзни такрор қилса. Масалан, икки марта руку қилса, ёки уч марта сажда қилса;

– Бирор вожиб амални ўзгартирса. Масалан, махфий қироат қилинадиган жойда жаҳрий қироат қилса ёки акси бўлса;

– Бирор вожибни бажармаса. Масалан, тўрт ракатли намознинг биринчи қаъдасида ўтирмаса (“Фатҳу бабил иная”) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar

Telegram каналимизга аъзо бўлинг
"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ

Ўзбекистон, Тошкент, 100069
Зарқайнар 18-берккўча, 47 “а”- уй

+998 (71) 240-05-19

Маълумотлар

  • Етказиб бериш шартлари
  • Қандай харид қилинади?
  • Талаб ва шартлар
  • Сайт харитаси

Харидорларга

  • Биз билан боғланиш
  • Шахсий кабинет
  • Буюртмалар рўйхати
  • Танланган китоблар

Тўлов турлари

© 2020 Hidoyat.uz - Сайт IT Works томонидан ишлаб чиқилди