Намоз – мўминнинг нури
Германияда кўрикдан ўтаётган йигитдан мусулмон шифокор сўради:
– Намоз ўқийсанми?
Йигит:
– Дўхтир, кўзимдаги дард билан намознинг нима алоқаси бор?
Шифокор айтди:
– Агар сен мунтазам намоз ўқисанг, икки томонга салом бераётиб кўзларингни ҳаракатлантирасан. Намоз ўқиганингда бу касалликка чалинмас эдинг…
Мусулмонлар намоз сўнгида икки томонга: ўнг ва чап елкага қараб салом беришади. Бу жараёнда кўзлар ҳаракатланади. Бу ҳаракат кўзнинг саломатлиги учун фойдали экан. Шифокорлар ҳам кўриш қобилияти пасайган беморларга айнан шундай ҳаракатларни тавсия этишади.
Шифокор сўзида давом этиб:
– Араблар камдан-кам ҳолатларда кўзойнак тақишади. Сабаби, арабча ёзув ўнгдан чапга қараб ўқилади. Биз европаликлар эса лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўзлар ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилгандир.
Буларни эшитиб, йигит Исломни қабул қилди.
Субҳоналлоҳ, намозда бевосита кўзимиз ҳам машқ қилади. Бежиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Намоз – мўминнинг нуридир”, демаганлар (Имом Қузоъий ривояти).
“Ислом нури” газетасининг 2020 йил 17-сонидан