Дунё янгиликлари

Бразилияда сўнгги 12 йилда чўлланиш энг юқори даражага етди

Чоп этилди Dekabr 1, 2020 Бразилияда сўнгги 12 йилда чўлланиш энг юқори даражага етдиda fikr bildirishni o'chirish

Бразилиянинг Space агентлиги маълумотига кўра, мамлакатда тропик ўрмонларнинг кесилиши оқибатида чўлланиш йилдан-йилга ортиб бормоқда.

2019 йил август ойидан 2020 йил июль ойига қадар жами 11,088 квадрад километр тропик ўрмонлар йўқ қилинган. Бу эса ўтган йилгидан 9,5 фоиз кўп. Экологлар таъкидлашича, Амазон ўрмони глобал иқлим ўзгаришини пасайтириб, карбон етиштириб берадиган улкан табиат манбаидир.

Жаир Болсонару 2019 йил январда Бразилия президентлигига келгач, қишлоқ хўжалиги ва кон қазиш ишларини ривожлантиришга эътибор қаратган. Бу эса ўрмонларни ўзлаштириш ва уларнинг кесилишига сабаб бўлмоқда, дейишмоқда олимлар.

Амазон ўрмонлари уч миллионга яқин турдаги ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳамда бир миллион туб маҳаллий аҳоли учун ватандир.

Президент Жаир Болсонару тропик ўрмонларни кўпайтиришни рағбатлантириш билан бирга ўрмонларни кесиш бўйича қонунбузарларга чора кўрувчи агентлик ва идораларни давлат томонидан молиялаштиришни камайтирди. Сабаби ўтган йили агентликлар ўрмонларнинг кесилиши бўйича эълон қилинган маълумотлар учун Президент Болсонарунинг ҳаракатлари Бразилия обрўсига путур етказиш деб баҳоланганидир.