Саломатлик

Қандли диабет ва сил ҳамроҳ касалликларми?

Чоп этилди Dekabr 2, 2020 Қандли диабет ва сил ҳамроҳ касалликларми?da fikr bildirishni o'chirish

Қандли диабет ХХIасрнинг дунё миқёсидаги тиббий-ижтимоий ва гуманитар муаммосидир. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, у ногиронликка олиб келувчи касалликлар орасида биринчи ва ўлимга олиб келувчи касалликлар орасида учинчи ўринни эгаллайди. ЖССТнинг қайд этишича, дунё бўйича 220 миллион қандли диабет билан касалланган бемор бўлиб, бу кўрсаткич 2025 йилга келиб 10 тадан битта одам қандли диабет билан касалланиши эҳтимолидан далолат бермоқда. Диабет билан касалланган беморлар орасида қандли диабет 2-типи 90 — 95 фоизни ташкил этади.

Қандли диабет бу — бутун организмда моддалар алмашинуви (ёғ,углевод, оқсил) бузилиши, организмда инсулин миқдорининг мутлақ ёки нисбатан етишмовчилиги натижасида қонда қанд миқдорининг кўтарилиши билан кечадиган касаллик ҳисобланади. Қандли диабет касаллигини келтириб чиқарувчи хавфли омиларга — ортиқча тана вазн, семизлик, наслли мойиллик, кам ҳаракат ҳаёт тарзи, қон босим кўтарилиши, олдинги туғуруқларда 4,0 кг дан ортиқ вазндаги боланинг туғилиши каби омиллар киради. Қандли диабет касаллигининг клиник белгилари тез-тез сийиш, чанқаш, озиш, умумий ҳолсизлик, қон босимининг кўтарилиши, яраларнинг секин битиши, чов соҳаларида қичишиш, оёқларда музлаш, уюшиш каби кўп шикоятга хос белгиларни ўз ичига олади.

Қонда қанд миқдорининг узоқ вақт юқори бўлиши организмнинг иммун тизимини сусайишига олиб келувчи факторлардан бири бўлиб хизмат қилади. Касалликлар орасида қандли диабет ва сил касаллиги кўпинча бирга учрайди. Сил касаллигини чақирувчиси Кох таёқчаси бўлиб, кўпинча организмнинг нафас аъзолари яъни ўпканинг зарарланишини келтириб чиқаради. Бундай беморларда икки ҳафтадан ортиқ қуруқ йўтал, кейинчалик балғамли йўтал, кечалари терлаш, тана ҳароратининг Цельсий бўйича 37 градус бўлиши, иштаҳасизлик, кўкрак қафасидаги оғриқлар, тана вазннинг кескин камайиши каби белгилар билан кечиши кузатилади. Касалликнинг кеч аниқланиши узоқ муддатли босқичма-босқич даволанишни талаб қилади. Шунингдек, касалликнинг асоратларини юзага келишига ва ногиронликка олиб келиши мумкин. Бундай оқибатларни олдини олишда ҳар бир касалликни ўз вақтида аниқлаш, мутахассислар томонидан даволаш, касалликни оғир асоратларининг ривожланишини камайтиради. Қандли диабет ва сил касаллигига учраган беморлар ўз вақтида фтизиатр назоратида муолажаларни узликсиз равишда қабул қилса, сил касаллигидан батамом фориғ бўлиш имконияти мавжуд.

Касаликка чалинмаслик учун ҳар бир киши доимо тўғри овқатланиши, мунтазам бадантарбия билан шуғулланиши, хоналарнинг ҳавосини тез-тез алмаштириб туриши, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиши, зарарли одатлардан чекланиши ҳамда руҳий зўриқишлардан сақланиши лозим.

 

Санжар Ҳайдаров,
Самарқанд вилояти
Фтизиатрия ва Пульмонология маркази
эндокринолог шифокори
Қаландар Қўйлиев, 
Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича
ўринбосари

Халқ сўзи


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35