Дунё янгиликлари

Дунёда қанча қул бор?

Чоп этилди Dekabr 2, 2020 Дунёда қанча қул бор?da fikr bildirishni o'chirish

40 миллиондан зиёд инсон замонавий кўринишдаги қуллар, шулардан 71 фоизи аёллар ва қизлар. Қулликни бекор қилиш халқаро куни (1 декабрь) қилган мурожаатида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ана шу нохуш рақамларни келтириб ўтди.

«Қулликнинг бугунги замонавий кўриниши инсонларни келиб чиқиши бўйича камситиш, мажбурий, болалар, уй меҳнати, мажбурий никоҳлар, қарз мажбуриятлари, ишлатиш ёки фоҳишаликка мажбурлаш учун одам савдоси, болаларни қуролли низоларга жалб этиш каби шаклларда намоён бўлмоқда», — деди БМТ Бош котиби ўз сўзида.

Гутерриш қулликнинг замонавий кўринишидан, айниқса, қашшоқлар, ирқий ва этник озчилик, тубжой халқлари ва муҳожирлар кўпроқ азият чекаётганини таъкидлади.

Бош котиб БМТ аъзолари ва башарият аҳлини қуллик қурбонларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бу жирканч балога қарши курашишда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35