Оила

Қуръонни ёд олсангиз!..

Чоп этилди Dekabr 2, 2020 Қуръонни ёд олсангиз!..da fikr bildirishni o'chirish

Эр аёлига шикоят қилиб деди:
– Азизам, Қуръон ёдлашда зеҳним жуда суст-да, нима қилсам экан?

Аёли қасам ичган ҳолда шундай деди:
– Агар Қуръонни ёд олсангиз, ўз розилигим ила сизни иккинчисига уйлаб қўяман.

Эр олти ойда Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатди.

Аёли эса, ичган қасамига каффорот ўлароқ, ўнта мискинни тўйдириб қўйди.

Ижтимоий тармоқдан