Мақолалар

ЖАНОЗА

Чоп этилди Dekabr 12, 2020 ЖАНОЗАda fikr bildirishni o'chirish

Зарурий фиқҳий масалалар

«НУРУЛ ИЗОҲ»

Ҳасан ибн Аммор ШУРУНБУЛОЛИЙ

Жаноза намозини ўқишга энг лойиқ киши:

  1. Давлат бошлиғи.
  2. Унинг вакили.
  3. Қози (шаръий ҳакам).
  4. Маҳалла имоми ва кейин маййитнинг волийи.

Жаноза имомлигига лойиқ киши бошқа кишини имомликка ўтказиши мумкин.

Жанозада имомлик қилишга ҳа­қи бўлмаган киши имомликка ўтса, во­лий қайтадан жаноза ўқиши мумкин.

Бироқ у имомликка лойиқ бўлган кишига иқтидо қилиб ўқиган бўлса, қайта ўқимайди. Волий жанозани ўқи­са, ундан сўнг ҳақдорлар қайта ўқи­майди.

Имомликка лойиқ киши маййит тириклигида жанозамни ўқисин, деб васият қилган кишидан устунроқдир.

Жаноза ўқилмасдан кўмилган маййит ҳали ёрилиб кетмаган бўлса, ювилмаган бўлса ҳам, қабр устида жанозаси ўқилади.

Бир неча марҳумнинг жанозасини бир қилиб ўқиш

  1. Бир неча маййит тўпланиб қол­са, жанозалари алоҳида-алоҳида ўқи­лиши яхшироқдир. Қайси бири аввал келган бўлса, шуниси биринчи ўқилади.
  2. Тенг келиб қолса, олдин энг фазилатли кишининг жанозаси ўқилади. Қолганларнинг жанозаси ҳам фазилатига кўра, навбат билан ўқилади.
  3. Имом бир неча маййитнинг жанозасини бирданига ўқимоқчи бўлса, ҳар бир маййитнинг кўкси имомнинг рўпарасига тўғрилаб қўйилган ҳолда саф қилинади. Кейин жаноза ўқилади.

Бу хусусда ҳам тартибга риоя қили­нади: имомга яқин жойга эркак, ке­йин ўғил бола, сўнгра хунаса, ке­йин аёл маййит қўйилади ва жаноза ўқилади.

Агар бир неча маййит (бирор зарурат юзасидан) бир қабрга кўмиладиган бўлса, жанозада қўйилган тартибнинг аксича қўйилади. Қибла томонга эркаклар, ўғил болалар, кейин аёллар қўйилади.

Жаноза намозини қаерда ўқиш жоиз

Жаноза намозини тобут масжиднинг ичига ёки сиртида бўлиб, жамоатнинг бир қисми масжид ичида бўлган ҳолда ўқиш макруҳдир.

Гўдаклар (чақалоқлар)га жаноза ўқиш

  1. Туғилаётганида ўлган гўдакнинг йиғлаш, қимирлаш каби соғлигини билдирадиган нишоналари кўрилган бўлса, исм қўйилиб, ювиб, жанозаси ўқилади.
  2. Бироқ (қимирлаш, қичқириш ка­би) ҳаёт нишонаси кўрилмаса, (гўдак) ювилиб, исм қўйилиб, матога ўраб кў­милади, жаноза ўқилмайди.

Муҳаммадшариф ЖУМАН тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 9-сонидан