Саломатлик

Коронавирус вакцинасини кимларга қўллаб бўлмаслиги очиқланди

Чоп этилди Dekabr 13, 2020 Коронавирус вакцинасини кимларга қўллаб бўлмаслиги очиқландиda fikr bildirishni o'chirish

Коронавирус вакцинаси билан кимларни эмлаш мумкин эмас? Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАдаги брифингда ушбу саволга жавоб берди.

Бугунги кунда коронавирусга қарши вакцина долзарб ҳисобланади. Чунки кўплаб мамлакатларда вакциналар ишлаб чиқилган ва клиник синовларнинг учинчи босқичини ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клиник синовларнинг ушбу босқичи якунлангандан сўнг аҳолини эмлаш босқичлари бошланади. Аҳолини оммавий эмлашда албатта вакцинага қарши кўрсатмаларни ҳисобга олиш зарур.

Коронавирус вакцинасининг қарши кўрматмаларига кўра, уни кимларга қўллаш мумкин эмас:

– Вакцина таркибидаги моддаларга аллергияси бўлган кишиларга;

– Органик ўзгаришлар билан асаб касалликлари ривожланиши бўлган шахсларга (мия фалажи ташхиси, судорога синдроми, эпилепсия);

– Орттирилган иммунтанқислик синдроми (ОИВ — СПИД) мавжуд беморларга;

– Сурункали касалликлар кучайиши, касалликнинг ўткир босқичлари вақтинчалик қарши кўрсатмалар касб этади.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35