Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочларининг баракаси
Абдулҳамид ибн Жаъфар отасидан ривоят қилади:
«Холид ибн Валид Ярмук жангида бош кийимини йўқотиб қўйди. Одамларга: “Уни қидиринглар”, деб буюрди. Бироқ ҳеч ким тополмади. Кейин яна қидириб, топишди. Қарашса, йиртилган экан. Шунда Холид: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) умра қилганларидан кейин сочларини қисқартирдилар. Шунда одамлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сочларини олишга шошилишди. Мен эса улардан олдин пешона сочларини олишга улгурдим. Кейин ўша пешона сочларини мана бу бош кийимга жойлаштирдим. Қанча жангда иштирок этган бўлсам, бу бош кийим мен билан бўлди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сочларининг баракасидан ҳар сафар ғалаба қозонганман”, деди» .

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган