
Россиядаги энг қадимий масжид 2022 йилгача қайта тикланади
Доғистоннинг Дарбант шаҳрида жойлашган VIII асрга тегишли “Жума” масжидини қайта тиклаш ишлари 2022 йилда якунланиши режалаштирилган.
У Россиядаги энг кекса масжид бўлиб, айни пайтда реставраторлар томонидан ишнинг дастлабки босқичида аниқланган бир қатор хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган лойиҳа якунланмоқда.
Бу ҳақда Дербент музей-қўриқхонаси директори Виктор Чесноков айтиб ўтди.
Масжидни тиклаш 2019 йилда бошланган бўлиб, маълумотларга кўра, иш учун ажратилган маблағ миқдори 300 миллион рублдан ошади.
«Биз ушбу ишнинг 2022 йилда якунланишини кутмоқдамиз. Қайта тиклаш жараёнлари давом этмоқда. Ишни Татаристоннинг ишига профессионал ёндошадиган компанияси бажармоқда, барча жараён жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилади», – деди Чесноков.