Ўзбекистон янгиликлари

2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча бараварга оширилади

Чоп этилди Dekabr 19, 2020 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча бараварга ошириладиda fikr bildirishni o'chirish

2021 йил Ўзбекистонда ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамшираларнинг маошлари бир неча баробарга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов маълум қилди.

«Тиббиёт ходимларининг ойлик масаласи жудаям оғриқли. Сизни ишонтириб айтаманки, президент яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамширалар, шифокорлар, ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади, деб айтдилар», – деди Иноятов 18 декабрь куни Тошкентда бошланган ёшлар форумидаги нутқида.

Вазир ўринбосари хорижга ишлаш учун кетган ўзбекистонлик шифокорларни қайтариш масаласига ҳам тўхталди.

«Ўзбекистондаги маошларнинг пастлиги ва инфратузилманинг етишмаслиги туфайли кўплаб шифокорлар мамлакатни тарк этишган. Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули – қониқтирадиган маош. Яқинда президент тез тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз, деб эълон қилди.

Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олсалар, бу ерда ўша маош 1000 долларга тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз. Босқичма-босқич бу даражага, албатта, етиб борамиз», – деди соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35