
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг силашлари баракаси билан боши тузалди
Бу киши улуғ саҳоба Муовия ибн Савр (розияллоҳу анҳу). У кишининг бошини Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) силаганлар.
Бишр ибн Муовия (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У киши отаси Муовия ибн Савр билан бирга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муовиянинг бошини силадилар ва дуо қилдилар. Унинг юзида Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг силашлари қашқадек (ғурра) из қолдирди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимни силасалар тузалар эди[1].
[1] “Тарих” асарида Имом Бухорий ривояти. Ибн Мунда ва Бағавий ривояти.
Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган